Республика Узбекистан  присоединившись к Нью-йоркской конвенции О признании  и  исполнении иностранных арбитражных решений от 10 июня 1958 года, обязалась признавать и исполнять арбитражные решения  отдельных арбитров и арбитражных органов других государств.

На основании Указа Президента Республики Узбекистан И.А.Каримова О дальнейших мерах совершенствования правовой защиты субъектов предпринимательства, был  принят и   вступил  в силу закон О третейских судах с 1 января 2007 г.
Ассоциация Третейских судов Узбекистана зарегистрирована 5 мая 2009 года Министерством юстиции Республики Узбекистан в качестве негосударственной - некоммерческой организации.


 

  • Американская Арбитражная Ассоциация
  • Французская АрбитражнаяАссоциация
  • Международный Центр Альтернативного Разрешения Споров (Индия)
  • Международный Арбитражный Центр Гонконга
  • Китайская международная торгово-экономическая арбитражная комиссия
· Японская Коммерческая Арбитражная Ассоциация
· Ассоциация Международного Арбитража (Бельгия)
· Национальный Арбитражный Суд Варшавы
· Европейская Арбитражная Палата
· Международная Арбитражная Палата Сингапура
· Торговая Палата Республики Казахстан
· Министерство внешней экономической деятельности, инвестиций и торговли
· OSCE, JICA, Fredric Ebert

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.10.2006 й.

N ЎРҚ-64

 

ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан

2006 йил 8 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган

 

2007-ЙИЛ 1-ЯНВАРДАН АМАЛДА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.10.2006 й.

N ЎРҚ-64

 

ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 8 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган

 

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

 

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ҳакамлик судларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

2-модда. Ҳакамлик судлари

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ваколатли суд - Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган судловга тегишлиликка мувофиқ хўжалик суди ёки фуқаролик ишлари бўйича суд;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари - доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми ва регламенти;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми - ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжат бўлиб, у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолиятини тартибга солади, шунингдек унинг мазкур ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳамда бошқа юридик шахслар билан ўзаро муносабатларини белгилайди;

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг регламенти - ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланадиган, ҳакамлик муҳокамаси қоидаларини қамраб олган локал ҳужжат;

ҳакамлик битими - тарафларнинг низони ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги келишуви;

ҳакамлик битими тарафлари - ҳакамлик битими тузган юридик ва жисмоний шахслар;

ҳакамлик муҳокамаси - низони ҳакамлик судида ҳал этиш жараёни;

ҳакамлик муҳокамаси тарафлари - ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳакамлик судига даъво тақдим этган юридик ва жисмоний шахслар (даъвогарлар), шунингдек ўзига нисбатан даъво тақдим этилган шахслар (жавобгарлар);

ҳакамлик муҳокамаси қоидалари - ҳакамлик судида низони ҳал этишни тартибга солувчи, ҳакамлик судига мурожаат қилиш, ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) қоидаларини ва ҳакамлик муҳокамаси тартиб-таомилини ўз ичига олувчи нормалар;

ҳакамлик суди (доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ёки муваққат ҳакамлик суди) - фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи нодавлат орган;

ҳакамлик судьяси - ҳакамлик судида низони ҳал этиш учун ҳакамлик битими тарафлари томонидан сайланган ёки белгиланган тартибда тайинланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

 

4-модда. Ҳакамлик судларифаолиятининг асосий принциплари

Ҳакамлик судларининг фаолияти қонунийлик, мустақиллик, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, диспозитивлик, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.

 

5-модда. Ҳакамлик судларини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият кўрсатувчи ва муваққат ҳакамлик судлари ташкил этилиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этиши ҳамда ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмас.

Ҳакамлик судлари юридик шахс бўлмайди.

 

6-модда. Доимий фаолияткўрсатувчи ҳакамлик суди

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди юридик шахс томонидан ташкил этилиши мумкин ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди юридик шахс доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилганида, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларини ва ҳакамлик судьялари рўйхатини тасдиқлаганида ташкил этилган деб ҳисобланади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс унинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини ҳакамлик суди жойлашган ердаги адлия органига юборади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ўз номи ёзилган бланка ва юмалоқ муҳрга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоб варақлари, валюта ҳисобварақларига ҳамда бошқа банк ҳисобварақларига эга бўлиши мумкин.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди фаолиятини тугатиш тартиби доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари билан белгиланади.

 

7-модда. Муваққат ҳакамлик суди

Муваққат ҳакамлик суди ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан муайян низони ҳал этиш учун улар томонидан ташкил этилиб, низо кўриб чиқилганидан кейин муваққат ҳакамлик суди ўз фаолиятини тугатади. Ҳакамлик судида раислик қилувчи (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда) ёхуд ҳакамлик судьяси (низо якка тартибда кўриб чиқилаётганда) ҳакамлик битими нусхасини ва муваққат ҳакамлик суди ташкил этилганлиги тўғрисидаги хабарномани мазкур суд жойлашган ердаги адлия органига ҳакамлик муҳокамаси бошлангунига қадар юборади.

Муваққат ҳакамлик судини ташкил этиш тартиби ҳакамлик битими тарафлари томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.

 

8-модда. Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли ҳудудларда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишни ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширадилар.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш тўғрисидаги, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирувчи ҳакамлик судьялари ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимлаштирилади ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами"да эълон қилинади.

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади.

 

2-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАНҲАЛ ЭТИЛАДИГАН НИЗОЛАР.

ҲАКАМЛИК БИТИМИ

 

9-модда. Ҳакамлик судларитомонидан ҳал этиладиган низолар

Ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этади.

Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди.

 

10-модда. Низолар ҳал этилаётганда ва ҳал қилувқарорлари қабул қилинаётганда ҳакамлик судитомонидан қўлланиладиган нормалар

Ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилади.

Ҳакамлик суди шартнома шартларига мувофиқ ва иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

Агар ҳакамлик битими тарафларининг муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки ҳакамлик битими тарафларининг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган бўлса ва бу муносабатларга нисбатан қўлланиладиган иш муомаласи одати мавжуд бўлмаса, ҳакамлик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини қўллайди (қонун ўхшашлиги), мазкур ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш имконияти бўлмаган тақдирда эса ҳакамлик битими тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларининг мазмунидан (ҳуқуқ ўхшашлиги) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

11-модда. Низони ҳакамлик судинингҳал қилувига топшириш

Ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкин.

Ваколатли суднинг ҳал қилувида бўлган низога оид ҳакамлик битими ваколатли суд низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар тузилиши мумкин.

 

12-модда. Ҳакамлик битимининг шакли

Ҳакамлик битими ёзма шаклда тузилади. Ҳакамлик битими шартноманинг таркибий қисми бўлган шартнома шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳакамлик битими, агар у ҳакамлик битими тарафлари томонидан имзоланган ҳужжатда ифодаланган бўлса ёки бундай битимни қайд этишни таъминловчи электрон ёхуд бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда хатлар ёки хабарлар алмашиш йўли билан тузилган бўлса, ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик битими ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

13-модда. Ҳакамлик битимининг мазмуни

Ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд айрим низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклигиҳақидаги қоида, шунингдек агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим.

Ҳакамлик битимида ҳакамлик судьяларининг сони, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ва тил, ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари, низони кўриб чиқиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик битими ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

3-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДЬЯЛАРИ.ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ТАРКИБИ

 

14-модда. Ҳакамлик судьясигақўйиладиган талаблар

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, низонинг холис ҳал қилинишини таъминлашга қодир бўлган, низонинг пировард натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлмаган, ҳакамлик битими тарафларидан мустақил бўлган ва ҳакамлик судьяси мажбуриятларини бажаришга розилик берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳакамлик судьяси этиб сайланиши (тайинланиши) мумкин.

Низони якка тартибда ҳал қилувчи ҳакамлик судьяси олий юридик маълумотга эга бўлиши керак. Низо ҳайъатда ҳал қилинаётганда ҳакамлик суди таркибининг раиси олий юридик маълумотга эга бўлиши керак.

Ҳакамлик судьясининг малакасига қўйиладиган талаблар ҳакамлик битими тарафлари ўртасида бевосита келишиб олиниши ёки доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари билан белгиланиши мумкин.

Қуйидагилар ҳакамлик судьяси бўлиши мумкин эмас:

муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;

содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун судья, адвокат, нотариус, терговчи, прокурор ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати қонунда белгиланган тартибда тугатилган шахс;

қонунда белгиланган мансаб мақомига мувофиқ ҳакамлик судьяси этиб сайланиши (тайинланиши) мумкин бўлмаган шахс.

15-модда. Ҳакамлик судинингтаркибини шакллантириш

Ҳакамлик судининг таркибини шакллантириш ҳакамлик судьяларини (ҳакамлик судьясини) сайлаш (тайинлаш) орқали амалга оширилади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида ҳакамлик судьялари мазкур ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланган ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган судьялар орасидан сайланади (тайинланади). Агар ҳакамлик битими тарафи ҳакамлик битими бошқа тарафининг ҳакамлик судьясини (ҳакамлик судьяларини) сайлаш ҳақидаги илтимосини олган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида ҳакамлик судьясини (ҳакамлик судьяларини) сайламаса ёки ҳакамлик битимининг тарафлари ҳакамлик судьясини танлаш тўғрисида келиша олмасалар (низо ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётганда) ёхуд агар ҳакамлик судьялари раислик қилувчи ҳакамлик судьясини тайинлаш тўғрисида ўзлари сайланган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида келиша олмасалар, уларни тайинлаш доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг раиси томонидан ҳакамлик битими тарафларидан бирининг илтимосига биноан ўн кун муддатда амалга оширилади.

Муваққат ҳакамлик судида ҳакамлик судьялари ҳакамлик битими тарафлари томонидан сайланади. Агар ҳакамлик битими тарафи ҳакамлик битими бошқа тарафининг ҳакамлик судьясини (ҳакамлик судьяларини) сайлаш ҳақидаги илтимосини олган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида ҳакамлик судьясини (ҳакамлик судьяларини) сайламаса ёки ҳакамлик битимининг тарафлари ҳакамлик судьясини танлаш тўғрисида келиша олмасалар (низо ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётганда) ёхуд агар ҳакамлик судьялари раислик қилувчи ҳакамлик судьясини тайинлаш тўғрисида ўзлари сайланган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида келиша олмасалар, низо ҳал қилиш учун ваколатли судга топширилади. Бунда ҳакамлик битимининг амал қилиши тугатилади.

Ҳакамлик судьяларининг сони тоқ бўлиши керак.

Ҳакамлик битими тарафлари ушбу модданинг қоидаларига риоя этган ҳолда ҳакамлик судьяларининг сонини ўз хоҳишларига кўра белгилашлари, ҳакамлик суди таркибини шакллантириш тартибини келишиб олишлари мумкин. Агар ҳакамлик битими тарафлари ҳакамлик судьяларининг сонини белгиламаса, ҳакамлик судининг таркиби уч нафар ҳакамлик судьясидан шакллантирилади.

Ҳакамлик муҳокамаси ҳакамлик судининг ҳайъат таркиби томонидан ўтказилаётганда ҳакамлик битимининг ҳар бир тарафи ҳакамлик судьяларини тенг миқдорда сайлайди ва шундай тарзда сайланган ҳакамлик судьялари бошқа ҳакамлик судьясини - раислик қилувчини тайинлайди.

16-модда. Ҳакамлик судьясини рад қилиш

Ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган ҳолларда, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судьясини рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.

Ҳакамлик судьяси этиб сайланиши (тайинланиши) мумкинлиги муносабати билан мурожаат этилган шахс ҳакамлик битими тарафларига ўзининг рад қилиниши учун асос бўлувчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақида маълум қилиши керак. Агар кўрсатилган ҳолатлар ҳакамлик муҳокамаси вақтида юзага келган бўлса, ҳакамлик судьяси бу ҳақда дарҳол ҳакамлик муҳокамаси тарафларига маълум қилиши ва ўзини ўзи рад қилиш ҳақида ариза бериши керак.

Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари сайланган (тайинланган) ҳакамлик судьясининг рад қилиниши учун асос бўлувчи ҳолатлар рад қилинаётган ҳакамлик судьяси сайланганидан (тайинланганидан) кейин ўзларига маълум бўлиб қолган тақдирдагина уни рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.

17-модда. Ҳакамлик судьясини рад қилиш тартиби

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида ҳакамлик судьясини рад қилиш тартиб-таомили доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларида белгиланиши мумкин.

Муваққат ҳакамлик судида ҳакамлик судьясини рад қилиш тартиб-таомили ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан келишиб олиниши мумкин.

Агар ҳакамлик судьясини рад қилиш тартиб-таомили доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларида белгиланмаган бўлса ёки ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан келишиб олинмаган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судьясини рад қилиш ҳақидаги ёзма аризани рад қилиш сабабларини кўрсатган ҳолда ҳакамлик суди таркибига бериши керак.

Рад қилиниши талаб этилаётган ҳакамлик судьяси рад қилиш ҳақидаги масала кўриб чиқилгунига қадар ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.

Агар рад қилиниши талаб этилаётган ҳакамлик судьяси ўзини ўзи рад қилмаса ёки ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафи ҳакамлик судьясини рад қилишга рози бўлмаса, ҳакамлик судьясини рад қилиш ҳақидаги масала ҳакамлик суди таркибига кирувчи бошқа ҳакамлик судьялари томонидан ҳал этилади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, ҳакамлик судьяси рад қилинган ҳисобланади. Ҳакамлик судининг бутун таркибини рад қилиш ҳақидаги масалалар шу ҳакамлик суди таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан, низони якка тартибда кўрадиган ҳакамлик судьясини рад қилиш тўғрисидаги масалалар эса шу ҳакамлик судьясининг ўзи томонидан ҳал этилади.

18-модда. Ҳакамлик судьясинингваколатларини тугатиш

Ҳакамлик судьясининг ваколатлари ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига биноан, ушбу Қонуннинг 14, 16 ва 17-моддаларига мувофиқ ҳакамлик судьясининг ўзини ўзи рад қилиши ёки рад қилиниши муносабати билан, шунингдек ҳакамлик судьяси вафот этган тақдирда тугатилиши мумкин.

Ҳакамлик судьясининг ваколатлари муайян низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин тугатилади. Ушбу Қонуннинг 40, 41 ва 42-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ҳакамлик судьясининг ваколатлари тикланади, кўрсатилган моддаларда назарда тутилган ҳаракатлар амалга оширилганидан сўнг тугатилади.

19-модда. Ҳакамлик судьясини алмаштириш

Ҳакамлик судьясининг ваколатлари тугатилган тақдирда, бошқа ҳакамлик судьяси алмаштирилаётган ҳакамлик судьяси сайланаётганда (тайинланаётганда) қўлланилган қоидаларга мувофиқ сайланади (тайинланади).

 

4-БОБ. НИЗОНИ ҲАКАМЛИК СУДИДАҲАЛ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР

20-модда. Низони ҳакамлик судида ҳалқилиш билан боғлиқ харажатлар таркиби

Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳакамлик судьяларининг гонорари;

ҳакамлик муҳокамасини ташкилий, моддий жиҳатдан ва бошқача тарзда таъминлаш харажатлари;

ҳакамлик судьяларининг ҳакамлик муҳокамасида иштирок этиши билан боғлиқ харажатлари, шу жумладан низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун тўланадиган йўл ҳақи харажатлари;

ҳакамлик судьяларининг ёзма ва ашёвий далилларни мазкур далиллар турган жойда кўздан кечириш ҳамда текшириш билан боғлиқ харажатлари;

экспертлар ва таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;

гувоҳлар томонидан сарфланган харажатлар;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлардан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф вакилининг хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари;

ҳакамлик суди томонидан белгиланадиган бошқа харажатлар.

Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни қилиши ҳакамлик муҳокамаси қоидаларида белгиланмаган бўлса, бундай харажатлар ҳакамлик суди харажатлари таркибига киритилади.

 

21-модда. Ҳакамлик судьяларигонорарининг миқдори

Ҳакамлик судьялари гонорарининг миқдори даъвонинг баҳоси, низонинг мураккаблиги, ҳакамлик судьялари ҳакамлик муҳокамаси учун сарфлаган вақт ва гонорар миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида ҳакамлик судьялари гонорарининг миқдори ҳакамлик суди таркиби томонидан ҳакамлик судьяларининг доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларида назарда тутилган ҳакамлик судьялари гонорарлари шкаласига мувофиқ, бундай шкала бўлмаган тақдирда эса, ушбу модданинг биринчи қисми талаблари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Муваққат ҳакамлик судида ҳакамлик судьялари гонорарининг миқдори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари келишуви бўйича ва ушбу модданинг биринчи қисми қоидалари ҳисобга олинган ҳолда ҳакамлик суди томонидан белгиланади.

Ҳакамлик судьясининг гонорарига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.

 

22-модда. Низони ҳакамлик судида ҳалқилиш билан боғлиқ харажатларни тақсимлаш

Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига мувофиқ, бундай келишув бўлмаган такдирда эса, қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юкланиши мумкин.

Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида кўрсатилади.

 

23-модда. Низони ҳакамлик судида ҳал қилишбилан боғлиқ харажатларни бўнак тарзида қоплаш

Ҳакамлик суди низо кўриб чиқилгунига қадар ушбу Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун муайян суммани бўнак сифатида киритишни даъвогардан талаб қилишга ҳақли. Агар бу тўлов даъво аризаси берилган кундан эътиборан ўн кун ичида амалга оширилмаса, ҳакамлик суди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

 

5-БОБ. ҲАКАМЛИК МУҲОКАМАСИ

24-модда. Ҳакамлик судининг ваколати

Ҳакамлик суди ўз ҳал қилувига топширилган низони, шу жумладан ҳакамлик битими йўқлиги ёки ҳақиқий эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан бири ҳакамлик муҳокамасига қарши эътироз билдирган ҳолларда низони кўриб чиқишга ваколати борлиги ёхуд йўқлиги ҳақидаги масалани мустақил равишда ҳал этади. Шу мақсадда шартнома шарти тарзида расмийлаштирилган ҳакамлик битими шартноманинг бошқа шартларига боғлиқ бўлмаган битим сифатида кўриб чиқилиши керак. Ҳакамлик судининг шартни қамраб олган шартноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ушбу шартнинг қонунга биноан ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келмайди.

Низо ҳакамлик суди томонидан мазмунан кўриб чиқилгунига қадар ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судида ўз ҳал қилувига топширилган низони кўриб чиқишга ваколат йўқлиги ҳақида арз қилишга ҳақли.

Агар кўриб чиқилиши ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёхуд қонунга ёки доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларига мувофиқ ҳакамлик муҳокамаси предмети бўла олмайдиган масала ҳакамлик муҳокамаси давомида ҳакамлик муҳокамаси предметига айланса, ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик суди ўз ваколатидан четга чиққанлиги ҳақида арз қилишга ҳақли.

Ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафининг ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ берилган аризасини кўриб чиқиши шарт. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Агар ҳакамлик суди ўз ваколати ҳақидаги масалани кўриб чиқаётганда низони кўриб чиқишга ҳакамлик судида ваколат йўқлиги тўғрисида ажрим чиқарса, ҳакамлик суди низони мазмунан кўриб чиқиши мумкин эмас.

 

25-модда. Ҳакамлик муҳокамасиқоидаларини белгилаш

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди, агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик муҳокамасининг бошқа қоидалари қўлланилиши тўғрисида шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик муҳокамасини доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларига мувофиқ амалга оширади.

Муваққат ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамасини ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан келишилган қоидаларга мувофиқ амалга оширади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан келишилган ҳакамлик муҳокамаси қоидалари ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

Ҳакамлик муҳокамасининг ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан келишилмаган, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари ва ушбу Қонун билан белгиланмаган қисмида ҳакамлик муҳокамаси қоидалари ҳакамлик суди томонидан белгиланади.

 

26-модда. Ҳакамлик муҳокамасиўтказиладиган жой

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Муваққат ҳакамлик судида ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой низо ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ҳакамлик судининг ўзи томонидан белгиланади.

27-модда. Ҳакамлик муҳокамасининг тили

Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик муҳокамаси давлат тилида олиб борилади.

Ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан ҳужжатлар ва бошқа материаллар ҳакамлик муҳокамаси тилига таржима қилинишини талаб этиши мумкин.

Ҳакамлик муҳокамаси тилида бўлмаган ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим қилаётган ҳакамлик муҳокамаси тарафи уларнинг таржима қилинишини таъминлаши керак.

 

28-модда. Ҳакамлик муҳокамасимаълумотларининг ошкор қилинмаслиги

Ҳакамлик судьяси ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмас.

Ҳакамлик судьяси ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотлар ҳақида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас.

29-модда. Даъво аризаси

Даъвогар ўз талабларини ҳакамлик судига ёзма шаклда бериладиган даъво аризасида баён этади. Даъво аризасининг нусхаси жавобгарга юборилади.

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

даъво аризасининг санаси;

ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бўлган юридик шахсларнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;

даъвогарнинг талаблари;

даъвогарнинг талабларига асос бўлган ҳолатлар;

даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;

даъвонинг баҳоси;

даъво аризасига илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Даъво аризаси даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак. Агар даъво аризаси даъвогарнинг вакили томонидан имзоланган бўлса, даъво аризасига ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.

30-модда. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр

Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўз эътирозларини баён этган ҳолда даъвогарга ва ҳакамлик судига тақдим этишга ҳақли. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр ҳакамлик муҳокамаси қоидаларида назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда даъвогарга ва ҳакамлик судига тақдим этилади.

Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Жавобгарнинг вакили томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.

Агар ҳакамлик муҳокамаси қоидаларида даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни тақдим этиш муддати белгиланмаган бўлса, мазкур ёзма фикр ҳакамлик судининг мажлиси бошлангунга қадар тақдим этилади.

Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик муҳокамаси давомида ўз даъво талабларини ёки даъвога қарши эътирозларини ўзгартиришга ҳақлидир.

31-модда. Қарши даъво

Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик суди низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир.

Қарши даъво ва унга эътирозлар тақдим этиш ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Қарши даъво қуйидаги ҳолларда дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқилиши мумкин:

1) қарши даъво дастлабки даъвони ҳисобга олишга қаратилган бўлса;

2) қарши даъвонинг қаноатлантирилиши дастлабки даъвони қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмайдиган қилиб қўйса;

3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони тезроқ ва тўғрироқ ҳал қилишга олиб келса.

32-модда. Даъвони таъминлаш чораларини кўриш

Агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ижросини қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, даъвони таъминлашга йўл қўйилади.

Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан бирининг илтимосига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Ҳакамлик суди тегишли илтимоснома билан арз қилаётган ҳакамлик муҳокамаси тарафидан ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг ўрнини қоплашни таъминлаб берилишини талаб қилиши мумкин.

Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш ҳақидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафи томонидан ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги ваколатли судга берилади.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага даъвонинг ҳакамлик судига тақдим этилганлигини исботловчи далиллар, ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими илова қилинади.

Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани ваколатли суд томонидан кўриб чиқиш ҳамда даъвони таъминлаш ёхуд уни таъминлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқариш Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳакамлик судининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори даъвони таъминлаш чоралари ваколатли суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлади.

33-модда. Далилларни тақдим этиш

Ҳакамлик муҳокамасининг ҳар бир тарафи ўз даъво талаблари ва даъвога қарши эътирозларининг асоси сифатида кўрсатаётган ҳолатларни исботлаб бериши керак. Ҳакамлик суди, агар у тақдим этилган далилларни етарли эмас деб топса, ҳакамлик муҳокамаси тарафларига қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилишга ҳақли.

34-модда. Ҳужжатларни вабошқа материалларни юбориш

Ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан бири ҳакамлик судига тақдим этадиган барча ҳужжатларнинг ва бошқа материалларнинг нусхалари, агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига топширилиши керак. Ҳакамлик суди ўз ҳал қилув қарори учун асос қилиб оладиган эксперт хулосалари ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларига топширилиши керак.

Ҳужжатлар ва бошқа материаллар, агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, уларнинг ўзлари кўрсатган, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бўлган юридик шахснинг охирги маълум бўлган жойлашган ери (почта манзили) ёки жисмоний шахснинг охирги маълум бўлган яшаш жойи бўйича топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан ёхуд кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда материаллар етказиб берилганлиги қайд этилишини назарда тутувчи бошқача усул орқали юборилади. Ҳужжатлар ва бошқа материаллар улар етказиб берилган кунда қабул қилиб олинган ҳисобланади.

35-модда. Ҳакамлик муҳокамаси тарафларинингҳакамлик суди мажлисида иштирок этиши

Ҳакамлик муҳокамасининг ҳар бир тарафига ўз нуқтаи назарини баён этиши ҳамда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши учун тенг имкониятлар берилиши керак.

Ҳакамлик муҳокамаси, агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ёки уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Ҳакамлик муҳокамаси тарафларига ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида олдиндан хабарнома юборилиши ёки топширилиши лозим. Мазкур хабарнома ҳакамлик суди томонидан ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади ва топширилади.

Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик суди низони ёпиқ мажлисда кўриб чиқади.

 

36-модда. Ҳакамлик суди мажлисининг баённомаси

Ҳакамлик судида, агар ҳакамлик битими тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, баённома юритилади.

37-модда. Ҳакамлик муҳокамаси тарафларинингҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим этмаганлигиёки ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик

суди мажлисига келмаганлиги оқибатлари

Ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим этмаганлик ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ёхуд улар вакилларининг ҳакамлик суди мажлисига келмаганлиги, агар ҳужжатлар ва бошқа материаллар тақдим этилмаганлигининг ёки ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ёхуд улар вакилларининг ҳакамлик суди мажлисига келмаганлигининг сабаби ҳакамлик суди томонидан узрсиз деб топилса, ҳакамлик муҳокамасига ва ҳакамлик суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинишига монелик қилмайди.

Жавобгарнинг даъвога қарши эътирозлар тақдим этмаганлиги даъвогар талабларининг тан олиниши сифатида қаралмаслиги керак.

 

6-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ

38-модда. Ҳакамлик суди томониданҳал қилув қарорининг қабул қилиниши

Ҳакамлик суди низо ҳолатлари текширилганидан сўнг ҳакамлик суди таркибига кирувчи ҳакамлик судьяларининг кўпчилик овози билан ҳал қилув қарори қабул қилади.

Ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг мажлисида эълон қилинади. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат хулоса қисмини эълон қилишга ҳақли. Бундай ҳолда асослантирилган ҳал қилув қарори ҳал қилув қарорининг хулоса қисми эълон қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ҳакамлик муҳокамаси тарафларига юборилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.

Ҳакамлик суди, агар зарур деб топса, ҳал қилув қарори қабул қилишни кечиктиришга ҳамда ҳакамлик муҳокамасини қайтадан бошлашга ҳақли бўлиб, ушбу Қонуннинг 34-моддасида ва 35-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳакамлик муҳокамаси тарафларига бу ҳақда хабар берилади.

Агар келишув битими қонун ҳужжатларига зид бўлмаса ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг илтимосномасига биноан келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. Келишув битимининг мазмуни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида баён қилинади.

 

39-модда. Ҳакамлик суди ҳал қилувқарорининг шакли ва мазмуни

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ёзма шаклда баён этилади ва ҳакамлик суди таркибига кирувчи ҳакамлик судьялари томонидан, шу жумладан алоҳида фикрга эга бўлган ҳакамлик судьяси томонидан имзоланади. Ҳакамлик судьясининг алоҳида фикри ҳакамлик суди ҳал қилув қарорига илова қилинади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;

ҳакамлик муҳокамаси ўтказилган жой;

ҳакамлик судининг таркиби;

ҳакамлик муҳокамасининг тарафлари бўлган юридик шахсларнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари вакилларининг ваколатлари кўрсатилган ҳолда фамилияси, исми, отасининг исми;

ҳакамлик суди ваколатларининг асослари;

даъвогарнинг талаблари ва жавобгарнинг эътирозлари, шунингдек уларнинг илтимосномалари;

ҳакамлик суди томонидан аниқланган низо ҳолатлари, ҳакамлик судининг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар, ҳал қилув қарорини қабул қилишда ҳакамлик суди амал қилган нормалар.

Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида арз қилинган ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳакамлик судининг хулосалари бўлиши керак. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатлар суммаси, мазкур харажатларнинг ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимланиши, зарур ҳолларда эса, қабул қилинган ҳал қилув қарорини ижро этиш муддати ва тартиби кўрсатилади.

Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг ўн кун ичида ҳакамлик муҳокамасининг ҳар бир тарафига ҳал қилув қарори топширилиши ёки юборилиши керак.

40-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори

Тарафлардан бири ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олганидан сўнг, агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик муҳокамаси давомида арз қилинган ва кўриб чиқилган, аммо қабул қилинган ҳал қилув қарорида ўз аксини топмаган даъво талаблари бўйича қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан ўн кун ичида айнан ўша ҳакамлик судига бу ҳақда бошқа тарафни хабардор қилган ҳолда мурожаат этиши мумкин. Низони ҳал қилган ҳакамлик суди таркиби мазкур ариза олинган кундан эътиборан ўн кун ичида уни кўриб чиқиши керак.

Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ушбу Қонуннинг 34-моддаси ва 35-моддасининг учинчи қисми қоидаларига риоя этилган ҳолда ҳакамлик суди мажлисида амалга оширилади.

Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг таркибий қисми бўлган қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилинади ёки қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.

41-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш

Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олганидан сўнг ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғрисидаги ариза билан ўн кун ичида айнан ўша ҳакамлик судига бу ҳақда ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафини хабардор қилган ҳолда мурожаат этишга ҳақли. Низони ҳал қилган ҳакамлик суди таркиби ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғрисидаги ариза олинган кундан эътиборан ўн кун ичида уни кўриб чиқиши керак.

Ҳакамлик суди ўзи қабул қилган ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтириб беришга ҳақли. Тегишли аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг таркибий қисми бўлган ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

42-модда. Ёзувдаги хатоларнива арифметик хатоларни тузатиш

Низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилган ҳакамлик суди ёзувда йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига кўра тузатишга ҳақли. Ёзувда йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни тузатиш тўғрисидаги аризани низони ҳал қилган ҳакамлик суди таркиби ариза олинган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқиши керак.

Тегишли аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг таркибий қисми бўлган ёзувдаги хатоларни ва арифметик хатоларни тузатиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

43-модда. Ҳакамлик судининг ажрими

Ҳакамлик суди низонинг мазмунига дахл қилмайдиган масалалар юзасидан ажрим чиқаради.

Ҳакамлик судининг ажрими устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

44-модда. Ҳакамлик муҳокамасини тугатиш

Ҳакамлик суди қуйидаги ҳолларда ҳакамлик муҳокамасини тугатади:

ҳакамлик суди ўз ҳал қилувига топширилган низони кўриб чиқиш учун ҳакамлик суди ваколатга эга эмаслиги тўғрисида ажрим чиқарса;

даъвогар ўзининг даъво талабидан воз кечса ва жавобгар ҳакамлик муҳокамасини тугатишга қарши эътироз билдирмаса;

ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида келишувга эришса;

ҳакамлик муҳокамаси тарафлари келишув битими тузса ва у ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан тасдиқланса;

ҳакамлик муҳокамаси тарафи бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган бўлса;

ҳакамлик муҳокамаси тарафи бўлган жисмоний шахс вафот этган бўлса ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса ёхуд бедарак йўқолган деб топилган бўлса ва ҳуқуқий ворисдан ҳакамлик муҳокамасини давом эттириш тўғрисида ариза тушмаса;

айни бир ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича келиб чиққан низо юзасидан ваколатли суднинг ёки ҳакамлик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса.

Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тугатилган ҳакамлик муҳокамасига доир низо тугатилган ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан бири томонидан ваколатли судга топширилиши мумкин.

45-модда. Низоларга доир ишларнинг сақланиши

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида кўрилган ишлар, агар доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларида узоқроқ муддат белгиланмаган бўлса, мазкур ҳакамлик судида уч йил мобайнида сақланади.

Муваққат ҳакамлик суди томонидан кўрилган иш ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой муддат ичида ваколатли судга сақлаш учун юборилади.

7-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ ЮЗАСИДАН НИЗОЛАШИШ

46-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилувқарори юзасидан ваколатли судда низолашиш

Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли судга ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза бериш йўли билан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиши мумкин.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганлиги низо бўйича иш юритиш ваколатли суд томонидан тугаллангунига қадар ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси бўйича иш юритишни тўхтатиб туради.

47-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилувқарорини бекор қилиш асослари

Ваколатли суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидаги ҳолатларни исботловчи далилларни тақдим этса, ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак:

ҳакамлик битимининг қонунларда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмаслигини;

ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ушбу Қонун 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;

ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси ушбу Қонуннинг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик судининг мажлиси бўладиган вақт ва жой ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим этолмаганлигини.

Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунларга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак.

48-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилувқарорини бекор қилиш оқибатлари

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгитдан мурожаат этишга ҳақли.

Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битими ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёхуд ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги оқибатида ёхуд унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича тўхтам мавжудлиги ёинки низо ҳакамлик муҳокамаси предмети бўлиши мумкин эмаслиги оқибатида тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, мазкур низо бундан буён ҳакамлик судида кўриб чиқилиши мумкин эмас.

8-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИНИ ИЖРО ЭТИШ

49-модда. Ҳакамлик судининг ҳалқилув қарорини ихтиёрий ижро этиш

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади.

Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.

50-модда. Ҳакамлик судининг ҳалқилув қарорини мажбурий ижро этиш

Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади.

51-модда. Ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза

Ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф томонидан ваколатли судга берилади.

Ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори нусхаси мазкур ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланиши керак;

ушбу Қонуннинг 12 ва 13-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилган ҳакамлик битими нусхаси;

белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, шунингдек ариза нусхаси ҳакамлик муҳокамасининг бошқа иштирокчиларига топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат ваколатли суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.

Белгиланган муддат ўтказиб юборилган ёки зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолда топширилган ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ваколатли суд томонидан кўриб чиқилмасдан қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади, мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

52-модда. Ижро варақаси бериштўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби

Ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани ваколатли суд судьяси якка тартибда, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқади. Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари мазкур аризани кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ёки улар вакилларининг ваколатли суд мажлисига келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди.

Ваколатли суд ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ижро варақаси бериш ҳақида ёки ижро варақаси беришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ваколатли суднинг ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.

Ваколатли суднинг ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёхуд ижро варақаси беришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

53-модда. Ижро варақасиберишни рад этиш асослари

Ваколатли суд ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.

Ваколатли суд ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисида ушбу Қонуннинг 47-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ажрим чиқаради.

Ваколатли суд ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарган тақдирда, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига ёхуд тааллуқлилик ва судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ваколатли судга янгитдан мурожаат этишга ҳақлидир, ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

54-модда. Ҳакамлик суди ҳал қилувқарорининг қайтарма ижроси

Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори у бекор қилинган пайтга келиб ижро этилган бўлса, ҳакамлик судининг бекор қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг ҳаммаси жавобгарга қайтариб берилади.

9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

55-модда. Низоларнинг ҳал этилиши

Ҳакамлик судларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

56-модда. Ҳакамлик судлари тўғрисидагиқонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

57-модда. Ўзбекистон Республикасининг1963 йил 23 мартда қабул қилинган Қонуни билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Гражданликпроцессуал кодексининг 3-сонли иловасиниўз кучини йўқотган деб топиш

Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 3-сонли иловаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 9, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

58-модда. Қонун ҳужжатлариниушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин.

59-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун 2007 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов

 

 

----------------------------------

*)Ушбу Қонун "Халқ сўзи" газетасида 2006 йил 17 октябрда эълон қилинган.

 

 

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 416-модда.

АТСУ принимает участие во множестве государственных и международных грантовых проектах таких организаций как ОБСЕ, JICA, Friedrich Ebert и местных государственных организаций.